Москвадаги терактда айбланаётган шахсларнинг эҳтиёт чораси бўйича маҳкама матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилди

Москвадаги терактда айбланаётган шахсларнинг эҳтиёт чораси бўйича маҳкама матбуот учун ёпиқ тарзда ўтказилди

Крокус-Сити Холлдаги теракт иши бўйича биринчи айбланувчига берилган биринчи саволлардан сўнг, терговчи судьядан суд жараёнини матбуотдан ёпишни сўради ва судья Eлена Ленская рози бўлди, деб хабар беради Медиазона нашри (“хорижий агент» деб эълон қилинган” Россияда).

 

Терговчининг таъкидлашича, очиқ суд мажлиси “тергов сирларини ошкор қилишга олиб келиши мумкин”, шунингдек, “жараён иштирокчилари ва уларнинг яқинларининг хавфсизлигига таҳдид солиши” мумкин.

 

Бундан олдин, Медиазона хабарига кўра, судья таржимон орқали Далержон Мирзоевдан нима сўралаётганини тушунасизми, деб сўраган ва Мирзоев қисқача жавоб бериб, ўзини тожик тилида таништирган.

 

Медиазонанинг суд залидан хабар беришича, Мирзоевнинг рафиқаси ва тўрт фарзанди бор, шунингдек, Новосибирскда уч ойлик рўйхатдан ўтган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: