Еревандаги полиция бўлими биносида граната портлади

Еревандаги полиция бўлими биносида граната портлади

Арманистон пойтахти Еревандаги полиция бўлими биносида граната портлади. Бу ҳақда Арменпресс расмий ахборот агентлиги хабар берди.

 

Бу маълумотларга кўра, Ереваннинг Нор Норк тумани полиция бўлими биносига 3 нафар номаълум ҳужумчи граната билан келган.

 

Ҳужумчилар хавфсизлик кучлари билан учрашиб, бир қанча талабларни илгари сурди. Кейин граната портлади.

 

Портлаш натижасида икки ҳужумчи яраланган. Ярадорлар касалхонага ётқизилган.

 

Учинчи ҳужумчи эса таҳдидларини давом эттирди ва зарарсизлантирилиб ҳибсга олинмасидан олдин хавфсизлик кучлари билан музокаралар олиб борди.

 

Воқеа жойида бўлган хавфсизлик кучлари ва фуқаролар орасида ҳеч қандай ҳодиса ва қурбонлар йўқ.

Дўстларингизга ҳам юборинг: