Россиянинг «Ямал» кемаси жиддий шикастланган — Украина разведкаси
Украина Мудофаа вазирлигининг Бош разведка бошқармаси ўзининг Facebook’даги расмий аккаунтида Россиянинг «Ямал» номли йирик десант кемаси Украина Қуролли кучлари томонидан ҳужумга учраганидан кейин Севастополдаги Қора денгиз флотининг 13-кема таъмирлаш заводига етказилгани ҳақида хабар эълон қилди.
Украина разведкасининг ҳисоб-китобларига кўра, десант кемасига жиддий зарар етказилган.
«Украина Қуролли Кучларининг Севастополга сўнгги ҳужуми натижасида Россиянинг йўқотишлари ҳақидаги бошқа тафсилотларга ойдинлик киритилмоқда», дея қўшимча қилинади разведка бошқармаси хабарида.