Ericsson Швециядаги яна 1200 нафар ходимини қисқартиради

Ericsson Швециядаги яна 1200 нафар ходимини қисқартиради

Швециянинг телекоммуникация ускуналари ишлаб чиқарувчиси Ericsson компанияси буюртмалар ҳажми камайгани сабабли 1200 га яқин ходимини ишдан бўшатишини эълон қилди.

Ericsson муҳим инвестицияларни сақлаб қолган ҳолда глобал харажатларни камайтириш режаси доирасида ходимлар сонини қисқартиради, деди компания.

Компания самарали фаолиятни оширишга қаратилган ташаббуслар 2024 йил давомида давом этишини таъкидлади. «Давом этаётган глобал ташаббусларнинг бир қисми сифатида Ericsson Швецияда тахминан 1200 нафар ходимни қисқартиради. Компания касаба уюшмалари билан музокараларни бошлади», — дейилади хабарда.

Компаниянинг таъкидлашича, уяли алоқа тармоғи бозоридаги оғир вазият ва мижозлар эҳтиёткорлиги туфайли буюртмалар ҳажмининг яна қисқариши 2024 йилда кутилмоқда.

Аввалроқ компания 2023 йил бошида бутун дунё бўйлаб 8500 га яқин кишини қисқартиришини эълон қилган эди. Ушбу ташаббуслар доирасида Швецияда 1400 нафар ходим ишдан бўшатилди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: