Мексиканинг 15 штатида ўрмон ёнғинлари давом этмоқда

Мексикада кучли шамол туфайли қурғоқчиликни бошдан кечираётган 15 штатда 58 та ўрмон ёнғини содир бўлди.
Бу ҳақда Мексиканинг ўрмон хўжалиги миллий комиссияси Х ижтимоий тармоғида хабар берди.
Қайд этилишича, республика бўйича 58 та фаол ўрмон ёнғинлари қайд этилган.
Ёнғин 1421 гектардан ортиқ ўрмон майдонини ёқиб юборди.