Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш маркази очилади
Президент Наманганда олтинни қайта ишлаш ва сотиш бўйича йирик марказ очиш бўйича мутасаддиларга топшириқ берди. Бунда улар Туркия тажрибасига таянади, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.
Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, бугун Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари, иқтисодий комплекс раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда шу масала муҳокама қилинди.
Президентимиз бир кун аввал бўлган Янги-Наманган туманидаги «Гавҳар Гроуп» корхонаси мисолида заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш учун катта имкониятлар кўраётганини таъкидлади.
Бугунги кунда мамлакатимизда қазиб олинаётган олтиннинг атиги 6 фоизи Ўзбекистонда қайта ишланади, йилига 78 миллион долларлик заргарлик буюмлари экспорт қилинади.
Шу боис тадбиркорлар учун заргарлик зоналари яратилиб, бу ерда алоҳида шартлар қўлланилади. Шунингдек, заргарлик саноатини хомашё билан таъминлаш, мутахассислар тайёрлаш, ишлаб чиқариш тармоқлари ва сотиш масалалари масъул бошқармалар томонидан кўриб чиқилади.