Аламим ошиб кетаяпти, аламим! Қуйинглар менга, қуйингла-а-р!!!

Аламим ошиб кетаяпти, аламим! Қуйинглар менга, қуйингла-а-р!!!

Энди жуда бунчаликмас-да. Оз эмас, кўп эмас, нақ 4,5 йилга қамаб юборишса. Бу нима кўргулик? Ахир мен “Барса” сафида озмунча тер тўкиб югурганманми? “Барса”нинг номини, буюклигини сақлаб қолиш учун озмунча ҳаракат қилганманми?! Йўқ, бирортасини ҳам инобатга олмади. Зўрлашда айблашди. Яхшики, пулим бор экан, 1 миллион евро гаров пули эвазига қамоқдан озод бўлиб олдим. Аммо паспортимни олиб қўйишди, ярамаслар. Мен кимман, Алвесман! Ҳамма танийдиган футболчиман. Бугун эса менинг дунёга келишимга сабабчи бўлган отамнинг туғилган куни. Уни нишонлайман, баҳонада аламимдан чиқаман. Ҳозир дўстларимни чақирайин.

25 март куни бўлиб ўтган суддан ўзига келолмай юрган Дани Алвес отасининг туғилган куни муносабати билан дўстларини уйи яқинидаги ресторанга жамлади ва улар билан бирга эрталабки соат 5 гача роса ичиб  …ди. Ҳа, дўстларига махсус капюшон кийиб келишларини сўради. Чунки уларни душманлар суратга олиши мумкин эди.

Бироқ барибир “Telecinco”,” Mundo” “Deportivo” нашрлари барибир хабар топибди!..

Дўстларингизга ҳам юборинг: