Олий солиқ мактаби ФНС ЛАБ билан битим имзолади

Олий солиқ мактаби ФНС ЛАБ билан битим имзолади

 

 

Бу ҳужжат Ўзбекистон ва Россия профессионал таълим муассасаси орасида узоқ муддатли ва тизимли ҳамкорлик истиқболларини очиб беради.

 

Таълим дастурлари солиққа тортиш методологияси ва солиқ маъмуриятчилиги, АТ мутахассислари учун рақамли трансформация дастурлари ҳамда профессионал ва шахсий ривожланишга қаратилган.

 

Сўнгги икки йил ичида Солиқ қўмитаси ходимлари аллақачон ФНС ЛАБнинг 15 та таълим дастури бўйича ўқишни тугатдилар.

 

Маълумот учун, ФНС ЛАБ академияси таълим, методология ва солиқ хизмати амалиёти чорраҳасида ишлайдиган бошқарув ва профессионал экспертиза институтидир. Ўқув маскани 1922 йилда ташкил этилган. Академия ҳар йили 50 000 талабани қабул қилади.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: