Бугун, 29 март куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказиляпти

Бугун, 29 март куни пойтахтимиз Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказиляпти

Мазкур акция Президентнинг 2024 йил 21 февралдаги тегишли Фармонига мувофиқ ташкил этилмоқда.

 

– Мақсад аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, шунингдек атроф-муҳитни автомобиллардан чиқувчи зарарли газлардан ҳимоя қилиш, катта шаҳарларда транспорт воситалари тирбандлигини камайтириш, жамоат транспорти тизимини ривожлаштириш масалаларига жамоатчилик эътиборини қаратишдан иборат.

 

– Ушбу тадбирда бинолари Тошкент шаҳрида жойлашган барча республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарияти ва бошқа ходимлари қаторида Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоаси ҳам фаол иштирок этмоқда.

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Матбуот хизмати.

Дўстларингизга ҳам юборинг: