Кашанда билан носкашнинг қорнини тўйғазаманми?!

Кашанда билан носкашнинг қорнини тўйғазаманми?!

ИФТОРЛИК АҲАМИЯТИ: ифторлик беринг!!!
Тушуниб олинглар, бошқалар ҳам яхшилаб тушуниб олишсин:
Бизни кимлардир ўзларича минг йиллик анъана ва қадриятларимиздан айирмоқчи бўлишаяпти. Диний ва миллий урф-одатларимизни ўзларининг аслида тўғри бўлмаган жимжимадор фалсафаси билан йўққа чиқармоқчи. Тушуниб олинглар, тушунтираман:
Айрим одамлар ифторлик бергандан кўра, унинг пулини кам таъминланган оилаларга, муҳтожларга тарқатиб берган яхшироқ, дейишаяпти. Баъзи бировлар эса, масалан, нос ёки сигарет чекадиганларга ифторлик қилиб бергандан кўра, бир қўйни сўйиб хомталаш қилиб тарқатганим яхши деяпти. Яна бошқа биров қорнини қаппайтириб, кекириб тўқ бўлиб юрганларга ҳамда ҳар куни ифторма-ифтор юрадиган ҳожи ака-ю домлажонларга ифтор қилиб бергандан кўра, ўша ифторга кетадиган сарф-харажатни рўзғорида етишмовчилиги бор кам таъминланган оилаларга тарқатганим яхши, дейяпти. Огоҳлантираман: бу одамларнинг гапи шайтоннинг васвасаси, холос.
Йўқ, уларнинг иши лойиқроқ ва савоблироқ эмас!!!
Холис ва Худо учун айтаман:
Ифторлик бериш суннат амал! Пайғамбаримиз алайҳиссалом севган ва тарғиб қилган иш, ифторлик бериш саҳобалар давридан бери келаётган мусулмонларнинг энг улуғ ва энг исломий анъаналаридан бири! Ифторлик бу мусулмончиликнинг шиорларидан бири!!!
Саҳобалар даврида бойи ҳам, камбағали ҳам ифторликка айтилаверган, бой саҳобалар ифторга бормай уйида оғиз очиб ўтирган эмас, улар ҳам ифторликка айтилган. Зотан, ифторлик мусулмонларнинг ижтимоий ва жамоавий турдаги жуда ҳам аҳамиятли тадбирларидан бири. Бошқа халқларда, бошқа динларда ифторлик деган тушунчанинг ўзи йўқ.
Айрим суннат амаллар бор, аҳамияти жиҳатидан фарзлардан устун туради ва фарзлардан кўра савоблироқ бўлади. «Радд ал-мухтор» ва бошқа фиқҳий китобларда шундай амаллардан ўнлаб тури санаб берилган.
Ифторлик ҳам худди шундай савобли иш, у етимларга пул тарқатгандан ёки қўй сўйиб хомталаш қилиб етимлар уйига олиб бориб бергандан кўра уйда ифторлик қилиб бой-камбағалларни чақириб едирганнинг савоби кўпроқдир.
Дўстларингизга ҳам юборинг: