Туркларнинг ярим яланғоч сериалларини ётволиб кўрадиганлар диққатига!..
КЎЗИНГИЗНИ ОЧИНГ:
——-
1. Яланғоч авратга қараш кабира гуноҳлардан ҳисобланади.
2. Яланғоч зинокорларнинг амалларини фильм орқали кўриш хорлик ва заифлик келтириб чиқаради.
3. Бундай фаҳш филмларни кўраверган кишида солиҳлик нури ўчиб
боради.
4. Яланғоч авратга қарайвериш кўзнинг нурини кесади, зеҳнни ўлдиради. Бундай филмларни доимий кўриб юрган инсонлар муҳим ишларни эсидан чиқарадиган, ақлини тўғри ишлата олмайдиган бўлиб ҳатто оқибатда нима дейишини ҳам англай олмайдиган даражага тушиб қолади.
5. Зино оғир гуноҳлардан бўлиб, уни тамоша қилган инсон Аллоҳнинг раҳмат назаридан маҳрум бўлади.
6. Доимо шу суратларни кўрадиганлар зеҳнида ўша расмлар ўрнашиб қолади ва бу эса ўша инсонларни ҳар доим зинога мойил қилиб туради.
7. Бундай инсонлар ўзининг ҳалол жуфтидан совий бошлайди, натижада оила ришталарига дарз кетади.
8. Фоҳишаларга қараб ўтириш вақт исрофи бўлиб, бундан ҳеч қандай фойдали илм ҳосил бўлмайди.
9. Ҳаромга қараб лаззат истаган кишилар ҳалолдан лаззатланмай қолиш дарди билан уқубатланади. Бу эса Аллоҳнинг ғазабига учраган демакдир.
10. Бундай разил гуноҳлар учун тавба қилиш вожибдир, бўлмаса Аллоҳ таоло бу каби гуноҳларнинг интиқомини жуда оғир шаклда олади. Аллоҳ ўта қувватли интиқом соҳибидир.
11. Сиз бу каби манзарага маҳлиё бўлиб турганингизда сизга энг яқин инсонингизнинг ўлим хабари келиб қолишини хоҳламайсиз, шундай экан ушбу манзара устида ўзингиз ўлиб қолишиндан, энг хунук хотимада ҳаётингиз тугашидан қўрқмайсизми?
12. Бу каби гуноҳ ишларни Аллоҳ учун тарк қилсангиз У Зот унинг эвазига
сиз истагандан кўра ҳам ажойиброқ мукофотлар беришини билмайсизми?
13. Роббимиз ўта меҳрибон Зотдир. Агар зинокорларнинг яланғоч авратларига қарашдан тийилмаган бўлсангиз ва У Зот сизни жазоламаётган бўлса, кўзингизни очинг! Зеро сизга тавба муҳлати берилмоқда экан. Интиқом тўсатдан келганида тавбага улгуриш имкони қолмайди.
14. Аллоҳ таоло ҳеч нарсадан бандасининг тавбасидан хурсанд бўлгани каби хурсанд бўлмайди.
15. Агар иффатингизни сақласангиз, номусингизни ўйласангиз тавба қилинг, шунда Аллоҳ таоло сизни бу каби разолатдан Ўзи беҳожат қилиб қўяди.
16. Оз муддатлик ҳаром роҳат кўп йиллик азоб-уқубатга мубтало қилиши мумкин.
17. Зинокорлар дунёнинг ўзида ё ўзлари, ё қизлари, ёки опа сингиллари ва ёҳуд аёллари орқали ҳар бир зино амали учун эваз тўлайдилар.
18. Охиратдаги ҳисоб эса ўта оғир ва жиддийдир!
19. Бугун эришиш осон бўлган бу каби разил амаллардан қутилиш учун Аллоҳнинг муроқабасини ҳис этиш, саҳобалар ҳаётини ўрганиб, солиҳлар сийратидан ўрнак олиш, ўта қадрли умр неъматини телефон ёки билгисайёр қаршисида беҳуда ва гуноҳ учун сарфлашдан ҳаё қилиш, атрофимиздаги ҳақиқий тақво соҳибларига эргашиш лозим!
20. Ҳар куни соатлаб гуноҳ устида ўтиришдан тавба қилинса, унинг ўрнига ушбу қадрли вақтни фойдали ишга сарфланса қандай натижага эришиш мумкин, ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?!
• Масалан:
– ҳар куни Қуръони каримдан беш қатор ёд олинса, беш йилда Қуръони каримни тўлиғича ёдлаш мумкин. Кунлик беш қатор ёдлашга узоғи билан олтмиш дақиқа вақт етади.
• Икки дунё саодатига эришиш имкони бор экан, бу фурсатни хорлик ва разолатга сарфлаш нақадар аянчли ва ачинарли?! Шундай эмасми?!
• Аллоҳим! Бизларнинг назарларимизни ҳалолимизда қил!
• Аллоҳим! Каломингга, байтингга, уламоларнинг солиҳ юзларига назар солиш билан кўзларимизни ҳаромдан беҳожат эт!
• Амин!
• Амин!
• Амин!