Трамп Исроилга оғир авиабомбалар етказиб беришни қайта тикламоқда

Трамп Исроилга оғир авиабомбалар етказиб беришни қайта тикламоқда

 

Доналд Трамп маъмурияти Исроилга умумий қиймати 2,8 млрд долларлик 40 минг дона оғир авиабомба сотишга тайёргарлик кўрмоқда. Бу сўнгги йиллардаги энг йирик шартнома бўлиб, Америка солиқ тўловчилари маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Гап Байден маъмурияти тинч аҳоли орасида қурбонлар кўпайишидан хавотирланиб, етказиб беришни вақтинча тўхтатиб қўйган ўша машҳур бомбалар ҳақида бормоқда. Энди мазкур битим тасдиқлаш учун Конгрессга юборилади. Бу Демократлар учун жиддий синов бўлиши мумкин, чунки июль ойида Вакиллар палатасининг 100 дан ортиқ демократ аъзолари Исроилга ҳарбий ёрдамни қисқартиришни ёқлаб овоз берган.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: