“Соққа”ни шақиллатиб ташлаймиз!..
— Қандай қилиб? Иложи йўқ-ку.
— Бор иложи. Ҳозир дорихонага кирамиз. Битта ногиронлар аравачасини сотиб оламиз. Унда навбатма-навбат ўтирамиз. Мен ўтирганимда сен сурасан. Сен ўтирганингда мен сураман. Тиланчилик қиламиз. Одамлар содда. Одамлар гўл. Бечорасифатларни кўришса, шундай бўшашиб кетишади ва чўнтагида қанча пул бўлса бериб юборишади.
— Берармикан?
— Беришади. Ҳозирча битта ногиронлар аравачасининг арзонини сотиб олишга пулимиз бор. Шуни сотиб олайлик, у ёғини ўзинг кўрасан. Ҳайда, “Қува” кўчасига!..
Асли бухоролик бўлган тўрт мучаси соғ, бақувват йигитлар шу тадбиркорликни бошлашди. Ёмон бўлмади. Секин-секин тиккан пулларини қайтариб ола бошлашди ва еб ичишларига ҳам бемалол етадиган пул йиғила бошлади…
Агар уларга ички ишлар ходимларининг эътибори тушиб қолмаганида, агар яна ўн ўн беш куни биров бир нарса демаганида… Эсизгина. Қўлга тушишди.
Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди йигитларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 188−3-моддаси (Тиланчилик қилиш) 1-қисми бўйича 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинлаган.