ҲАМАС етакчисининг синглиси Исроилда ҳибсга олинди

ҲАМАС етакчисининг синглиси Исроилда ҳибсга олинди

ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳаниянинг синглиси Исроил жанубида терроризм бўйича тергов доирасида ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда “Daryo.uz” “Al Arabia” маълумотига асосланиб.

Полициянинг маълум қилишича, Исроил фуқароси Сабаҳ Абдел Салам Ҳания Исроил хавфсизлик агентлиги иштирок этган тергов доирасида Тел-Шева шаҳрида ҳибсга олинган. У “ҲАМАС фаоллари билан алоқада бўлганликда, Исроилда террорчилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлаганликда” гумон қилинмоқда.

Полиция 57 ёшли аёл уйидан “ҳужжатлар, телефонлар, Исроил хавфсизлигига қарши жиноятларга алоқадорлигини тасдиқловчи далиллар” топилганини айтди. Доҳада яшовчи Исмоил Ҳания ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари. У 2017 йил Холид Машъалнинг ўрнига ҲАМАС ижроия қўмитаси раҳбари лавозимини эгаллаганди. Исмоил Ҳаниянинг уч синглиси Исроил жанубидаги бадавийлар яшайдиган Тел-Шевадаги катта аҳоли пунктида истиқомат қилади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: