Сурияда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали ўлдирилди – Араб ОАВ

Сурияда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси генерали ўлдирилди – Араб ОАВ

Ислом Инқилоби Қўриқчилари Корпуси генерали Муҳаммад Зоҳидий Исроилнинг Эрон консуллигига уюштирган ҳужуми натижасида ҳалок бўлди

Бу ҳақда Эроннинг Fars агентлиги хабар бермоқда.

Al Hadath телеканали маълумотларига кўра, Исроил ҳаво кучлари Эроннинг Дамашқдаги элчихонасини нишонга олиши ортидан камида саккиз киши ҳалок бўлган.

SANA агентлиги маълумотларига кўра, бино бутунлай вайрон бўлган.

Эрон элчиси жабрланмаган, дея хабар берди Sabrin агентлиги.

Дўстларингизга ҳам юборинг: