Бир ўзини қўйиб юборармиш. Қўйиб юбориб бўлибди!.. Керак бўлса…
Ота-онаси ҳар йили ёзда поездда ўғилларини бувисининг ёнига олиб борар ва бир неча кундан кейин яна поездда қайтишарди. Бироз катта бўлганида бола ота-онасига:
– Энди катта бўлдим, бу йил бувимнинг ёнига бир ўзим борсам бўладими, нима дейсизлар? – деди.
Бироз баҳслашишдан кейин ота-онаси баҳамжиҳат фикр билдиришди. Поезд бекатида ўғилларига қўл силтаб, кузатиб, вагон ойнасидан қайта-қайта эҳтиёт бўлишини уқтиришар экан, бола яна ўша гапларни такрорлади:
– Ҳа, биламан, биламан, юз марта айтдингиз!..
Поезд ҳаракатланаётганида отаси:
– Ўғлим, мабодо ўзингни ёлғиз ҳис этсанг, безовталансанг ёхуд қўрқсанг, бу сен учун, – деди ва ўғлининг чўнтагига бир нима қўйди.
Ва бола энди бир ўзи қолди.
Атрофда бегона одамлар қоқиниб-суртиниб кулишар, купега кириб-чиқардилар.
Вагон назоратчиси боланинг билетига қараб, бир ўзи сафарга чиққанини сўраб савол берди. Кимдир унга ачиниб қаради. Болага имо-ишора қилиб шивир-шивир қилганлар бўлди. Бола бирданига беҳузур бўлди ва ҳар нигоҳдан хотиржамлиги қоча бошлади.
Бошини қуйи солди, ўриндиқнинг бир бурчагида ўтириб қолди ва кўз ёшлари қуйилиб кела бошлади.
Шу пайтда отаси чўнтагига бир нарса қўйганини эслади. Қўллари титраб, кичкина қоғоз парчасини топди ва очди.
Қоғозда шундай ёзилганди:
«…Ўғлим, биз охирги вагондамиз!»