Путин миграция сиёсатига ёндашувни тубдан ўзгартиришни талаб қилди
«Миграция сиёсатига ёндашувларни тубдан янгилаш, давлат ва жамият манфаатлари ва хавфсизлигини таъминлаш, миллатлараро тинчликни асраш зарур. Россияга фақат унинг урф-одатлари, тили ва маданиятини ҳурмат қиладиганлар келиб яшаши мумкин. Бу тамойил ҳал қилувчи бўлиши керак», — деди Россия Федерацияси президенти.
Эслатиб ўтамиз, Крокус-Ситидаги терактдан сўнг Марказий Осиёдан келганлар очиқ ксенофобияга дуч келишди. КХШТ Бош котиби Имангали Тасмагамбетов ҳам бу фактни таъкидлади.