Фарғонада пневматик тўппонча олиб киришга уринган шахс ушланди

Фарғонада пневматик тўппонча олиб киришга уринган шахс ушланди

Фарғона вилояти божхона бошқармаси ходимлари «Андархон» чегара божхона пости орқали пневматик тўппонча олиб киришга уринишни тўхтатди, деб хабар бермоқда Подробно.уз мухбири Божхона қўмитасига таяниб.

Қайд этилишича, божхона пости ходимлари Қозоғистон чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги Hyundai русумли автомашинани кўздан кечирган.

Текширув давомида божхона ходимига бириктирилган хизмат ити сигнал берган. Автомобиль салонини кўздан кечириш чоғида 4,5 миллиметрли пневматик тўппонча ва унинг учун газ баллон топилди. Эгаси бу нарсалар ҳақида божхоначиларга олдиндан хабар бермаган ва олиб киришга рухсати ҳам бўлмаган.

Божхона органлари вазиятни ўрганмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: