«Нима қилиб бўлса ҳам 200 та одамни ишлатишим керак!.. Шунда…» Жаҳонгир Ортиқхўжаев, сизга ҳавасим келди!..

«Нима қилиб бўлса ҳам 200 та одамни ишлатишим керак!.. Шунда…» Жаҳонгир Ортиқхўжаев, сизга ҳавасим келди!..

Президент томонидан имзоланган қонун билан Солиқ кодексига қўшимчалар киритилди, деб хабар берди “Telegram»даги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Унга кўра, қуйидаги қўшимчалар киритилди:

“Ҳамкорлик шартномалари”га асосан “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорларга (бундан Тошкент шаҳрида рўйхатдан ўтган тадбиркорлик субъектлари мустасно) айрим солиқларни ҳамда айланмадан олинадиган солиқни ушбу тадбиркорлар яратган янги иш ўринлари сонига қараб қуйидаги муддатларда бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилади:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – 3 ойгача;
  • 101 тадан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – 6 ойгача;
  • 200 тадан ортиқ янги иш ўрни яратилганда –12 ойгача.

Шунингдек, “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастурига киритилган тадбиркорлик субъектлари юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ва юридик шахслардан олинадиган ер солиғини 2025 йил 1 январгача қуйидаги миқдорда пасайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди:

  • 51 тадан 100 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 50 фоизи;
  • 101 дан 200 тагача янги иш ўрни яратилганда – белгиланган солиқ ставкасининг 75 фоизи;
  • 200 дан ортиқ янги иш ўрни яратилганда – ушбу солиқларни тўлашдан озод этилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

2023 йил август бошларида Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда тадбиркорлар ер ва мол-мулк солиқлари бўйича ҳисобот топширмаслиги белгиланди. Июль ойида эса Ўзбекистон ҳукумати қарори билан “20 минг тадбиркор — 500 минг малакали мутахассис” дастури доирасида тадбиркорлик субъектларига солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференцияларни қўллаш тартиби тўғрисида”ги низом қабул қилинганди.

 

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: