Ўн беш дақиқада қуриладиган замонавий йиғма уй сотувга чиқарилди (фото)

Ўн беш дақиқада қуриладиган замонавий йиғма уй сотувга чиқарилди (фото)

“Officer Owl” компанияси “Tiny Home Kit” номли замонавий йиғма уйни тақдим этди, деб ёзмоқда «Daryo.uz». Мобиль уйнинг ҳажми 36 квадрат метр бўлиб, уни йиғиш учун узоғи 15 дақиқа вақт кетади.

Мини уй “Amazon” интернет савдо платформасига сотувга қўйилган. Ишлаб чиқарувчининг сўзларига кўра, “Tiny Home Kit” вақтинчалик турар жой учун ажойиб ечим бўла олади.

Митти уйни қуриш учун ҳеч қандай болт ва гайка каби қурувчилик асбоблари шарт эмас. Шунчаки гидравлик шифтларни кўтаришингиз, тайёр механизмли девор ва полларни ўрнатишингиз кифоя. Хонадонда 2 та ётоқхона, ошхона ва ювиниш хонаси мавжуд.

Мазкур уй узоқ вақт хизмат қилиш учун мўлжалланмаган деб ўйласангиз, адашасиз. Мини уйда қуёш нури ва ҳаво айланишини таъминлаш учун стратегик жиҳатдан оқилона жойлаштирилган деразалар мавжуд. Деворлар ёнғинга чидамли, сув ўтказмайди ва иссиқлик изоляциясига эга. Уй ҳатто саккиз даражали зилзилага бардош бера олади.

“Officer Owl” компанияси таъкидлашича, уй 25 йил давомида хонадон эгаларига хизмат қила олади. Унинг нархи эса “Amazon”да 13,500 доллардан бошланади.

Дўстларингизга ҳам юборинг: