Андижонда рақобатни ривожлантириш бўлими ходими йирик миқдорда пора олаётган вақтда қўлга олинди

Андижонда рақобатни ривожлантириш бўлими ходими йирик миқдорда пора олаётган вақтда қўлга олинди

Андижон вилоятида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси вилоят бошқармаси бўлим бошлиғи ўринбосари пора олаётган вақтида қўлга олинди, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири.

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотларига кўра, амалдор дори воситаларини 2,1 миллиард сўмга оширилган нархларда сотган компаниядан ортиқча пул олгани ҳақидаги ҳужжатни бекор қилиш учун 30 минг доллар ваъда қилган.

У 22,5 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Текширув давомида у ваъда қилинган хизмат учун аввалроқ 7,5 минг доллар олгани маълум бўлди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: