Жаҳонгир Отажонов Муниса Ризаева ва Озода Нурсаидовани мусиқий саводсизликда айблади (видео)

Жаҳонгир Отажонов Муниса Ризаева ва Озода Нурсаидовани мусиқий саводсизликда айблади (видео)

Жаҳонгир Отажонов “Мирсодиқова билан” YouTube каналига берган интервьюсида замонавий ўзбек эстрадасидаги ачинарли ҳолатлар ҳақида гапириб ўтди. Хусусан, у Муниса Ризаева ва Озода Нурсаидованинг “Артист” мусиқий лойиҳасида ҳакамлик қилаётганига ҳам муносабат билдирди.

— Мана, бир куни “Зўр TV”даги кўрсатувда Муниса Ризаева билан Озода Нурсаидова ҳакамлик қиляпти. Бир самарқандлик бола ватан ҳақида ашула айтди. Уни кейин булар сўроққа тутишди. Кейин у бола бечора нима дейишини билмай: “Мен ўзи бу ашулани танламагандим”, деб ўзини оқлаяпти. Шу пайтда менда савол туғилди: “Булар қайси ақл, қайси виждон билан бу болани сўроққа тутяпти? Бола яхши ашула айтяпти, лекин буларга ёқмагани учун чиқиб кетяпти. Кимга-кимга, лекин буларга эмас-да ёшларнинг маҳоратини баҳолаш. Чунки мен уларнинг иккисини ҳам мусиқий “данний”ларини яхши биламан. Ёмонламоқчи эмасман, балки мендан хафа бўлишар, ўзлари билади. Лекин қайси китобга асосланиб сен унга баҳо беряпсан? Энди бу телевидениенинг айби, мен шунинг учун телеканаллар чақирса бормайман. Уларнинг айби — бундай кўрсатувларга мусиқашуносларни жалб қилмайди. Ахир консерватория тўла мусиқашунос.

Масалан, Глиэрда биздан катта курсда ўқиган Ойдин деган опа бор, шуни олиб бориб қўй. Одамлар танисин, бизда қандай мусиқашунослар борлигини. Поп йўналишидан у ёғига ўта олмайдиганлар чиқиб келаётган, яхши ашула айта оладиган болани муҳокама қилишяпти. Хўп, сен ойнага қараб ўзингга савол бер: “Мен ўзи ашула айта оламанми?” деб сўра. Туриб “йўқ” дейсан ўзингга ўзинг. Тўғри, биров эшитмайди, лекин ўзи эшитади. Патриотизм бунақа бўлмайди. Нима қилиш керак яъни? “Запрет”ни менинг тўғри гапирганим учун эмас, балки кимнингдир ашула айта олмаслиги учун қўйиш керак. Мутлақо бошқа қўшиқ айтмасин, у билан ўзбек санъати тугаб қолмайди, — дейди хонанда.

Дўстларингизга ҳам юборинг: