Ўзбекистонликлар битта такси қатнови учун қанча тўлайди?
1 апрель куни такси хизматлари орқали 70,9 мингта ҳайдовчи томонидан 889,3 минг йўловчига хизмат кўрсатилган.
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатда бир марталик йўловчи ташишнинг ўртача нархи 16 388 сўмни (1,3 доллар) ташкил қилади.
Бунда солиқ органлари билан интеграция қилинган такси агрегаторлари ҳисобга олинган. Ҳозирда фақатгина Yandex, Uklon ва MyTaxi тўлиқ интеграциядан ўтган.
Бозорда асосий ўйинчилар айнан шу компаниялар экани инобатга олинса, ҳисобланган рақам анча ҳақиқатга яқин дейиш мумкин.