5 апрел куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида свет ўчирилади

5 апрел куни Тошкентнинг айрим ҳудудларида свет ўчирилади

5 апрель куни Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги айрим ҳудудларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” Тошкент шаҳар филиали матбуот хизмати хабар берди.

Хусусан, тумандаги қуйидаги МФЙларнинг қисман ҳудудларида соат 09:00дан 17:00гача истеъмолчиларга электр энергияси етказиб берилмайди:

“Алишеробод”;

“Геологлар”;

“Темурийлар”;

“Геофизика”

Мазкур ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги қайд этилган.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: