Болани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун нотариал тасдиқланган розилик энди онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин

Болани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун нотариал тасдиқланган розилик энди онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин

Болани Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиш учун нотариал тасдиқланган розилик ва автомобиль олди-сотди битими энди онлайн тарзда амалга оширилиши мумкин.
Эндиликда турмуш ўртоғининг фарзандини мамлакатдан ташқарига олиб чиқишга, шунингдек, автомашина олди-сотдисига нотариал тасдиқланган розилиги онлайн режимда – “E-notarius” портали орқали дунёнинг исталган нуқтасидан тўлдирилиши мумкин, деб хабар беради «Подробно.уз» мухбири. .

Адлия вазирлиги матбуот хизмати “E-notarius” ёрдамида ушбу хизматларни том маънода 15 дақиқада – компьютер ёки смартфон ёрдамида қандай қилиб олиш мумкинлигини тушунтирди.

Ариза берувчи порталда талаб қилинадиган хизматни танлайди – «Вояга етмаган боланинг чет элга чиқишига розилик» ёки «Биргаликда эгалик қилган мулкни тасарруф этишга розилик», ўзининг шахсий маълумотларини киритади ва нотариал далолатнома тузади.

Нотариус вақтни белгилайди. Тизим томонларнинг мобил телефонларига СМС хабар юборади. Белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференция орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: