Тошкентда битта қизни 20 ёшгача катта қилишнинг нархи қанча?
Битта фарзандни дунёга келтириб 20 ёшгача уни катта қилиш харажатларини кўриб чиқамиз:
— Туғилиш, памперс ва каша 25 млн сўм;
— Еб-ичиш 365 млн сўм;
— 4 йил боғча ўртача ойига 500 минг сўмдан, 24 млн сўм;
— Мактаб 35 млн сўм;
— Институт 4 йил ҳар йилига 20 млн сўмдан 80 млн сўм;
— Кийим-кечак 30 млн сўм.
— Бошқа харажатлар (касал бўлиши, байрамлар ва ҳоказо….) 40 млн сўм.
Демак, битта қизнинг туғилгандан то 20 ёшга киргунгача бўлган харажатлари энг камида 599 млн сўм ҳисобланар экан. Турмушга бериш ва ундан кейинги харажатлар бундан-да кўпроқ бўлади.
Сизнингча, яна қандай харажатлар қолиб кетди?