Бугун Тошкент кўчаларида зирҳли ҳарбий техникалар ҳаракатланади

Бугун Тошкент кўчаларида зирҳли ҳарбий техникалар ҳаракатланади

Бугун, 6 апрел куни Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди. Ўқувларда ҳарбий округ қўшинлари бўлинмаларининг зирҳли техникалари, ҳарбий енгил зирҳли ва юк автомобилларининг Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг белгиланган маршрутлари бўйича ҳаракатланиши режалаштирилган.

Мудофаа вазирлиги ҳарбий техникалар ҳаракати вақтида ҳайдовчилардан йўл-ҳаракати қоидалари ва ҳаракат хавфсизлигига қатъий риоя қилишни сўраган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: