Қозоғистонда сўнгги 80 йил ичидаги энг талофатли сув тошқинлари кузатилмоқда
Бу ҳақида мамлакат президенти аҳоли ва оммавий ахборот воситаларига мурожаатида маълум қилган.
Жорий қиш ҳаддан ташқари кўп қор ва совуқлик омили сабаб, Қозоғистонда мавсумий қор қопламаси тўпланиши учун қулай шароит кузатилди. Ва тўсатдан баҳорий иссиқлик ва ёғинлар қорларнинг жадал эриши ва жойларда сув босиш, сув тошқин хавфларини кўпайтириб юборди.
Қозоғистоннинг 10 та вилоятида қор эриши билан боғлиқ сув босиш ҳодисалари ортидан, маҳаллий фавқулодда ҳолатлар эълон қилинган.
Шу билан биргаликда, президент аҳолига мурожаатида тасдиқланмаган расмий бўлмаган ахборотларга ишонмаслик, саросимага тушмасликни ҳам сўраган.
«Ҳаммаси назорат остида, барча куч тузилмалар талофатларнинг салбий оқибатларини камайтириш учун жойларга сафарбар қилинган. Талофат зарарлари тўлиқ қоплаб берилади», — деган президент.
Мавсумий қор қопламлар ерда тўлиқ эриб бўлмагани ва сув тошқинлар билан боғлиқ ҳолатлар чўққиси ҳали олдинда эканини ҳам қўшимча қилди.