Туркия компанияси Сурхондарёда қуёш электр станцияси қуради

Туркия компанияси Сурхондарёда қуёш электр станцияси қуради

Туркиянинг қуёш электр станцияси қуришга ихтисослашган “Akgun enerji” компанияси бош директори Кемал Гунай бошчилигидаги делегация аъзолари Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов қабулида бўлиб, замонавий қайта тикланувчи электр энергияси манбаини барпо этиш масаласини муҳокама этди.
Учрашувда Ўзбекистон ва қардош Туркия давлати ўртасида кейинги йилларда ўзаро дўстлик ва ҳамкорлик алоқалари янги босқичда ривожланаётгани таъкидланди. Мамлакатимиз жанубидаги воҳа об-ҳавоси йилнинг тўрт фаслида ҳам қуёшли бўлиши қайта тикланувчи электр энергияси манбаидан оқилона фойдаланишга қулай имконият экани қайд этилди.

Туркиялик сармоядорлар бундай имкониятдан самарали фойдаланиш учун вилоятда 100 МВт қувватга эга бўладиган қуёш фотоэлектр станцияси қуриш лойиҳасини илгари сурди.

Дўстларингизга ҳам юборинг: