Бронежилет қачон кашф қилинган?
XVI асрнинг ўрталарида ўт отар қуроллар ривожланиши оқибатида ўша даврдаги зирҳ ҳамда совутлар жангчини етарли даражада ҳимоя қилолмай қолди. Ўқ отар қуроллар ва артиллериянинг мукаммаллашиб бориши қўшинга жиддий зарар етказа бошлади. Шунда ҳарбийлар танани орқа ва олд қисмини ёпиб турувчи металл плита – “кирас”ни ихтиро қилишди.
Замонавий кўринишдаги бронежилетлар ХХ асрнинг 50-йилларидан бошлаб яратила бошланди. Мазкур бронежилетлар бир неча қават қилиб ўралган мустаҳкам мато – капрон ёки нейлондан иборат бўлган. Бронежилетлар замон ўтган сайин тараққий этиб борди. Эндиликда ўта мустаҳкам бўлган турли материаллардан фойдаланилади. Улар асосан синтетик толалар (баллистик толалар ҳам дейилади), металл (титан, пўлат) ёки керамика (алюмин оксиди, бор карбиди ёки кремний). Замонавий бронежилетлар модулли қурилишга эга, яъни махсус қўшимчалар ёрдамида тананинг у ёки бу жойи ҳимоясини кучайтириши мумкин.