Грузия парламенти раиси Самарқандга келди

Грузия парламенти раиси Самарқандга келди

Юртимизда меҳмон бўлиб турган Грузия парламенти раиси Шалва Папуашвили бошчилигидаги делегация Самарқанд шаҳрида бўлди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери Нуриддинжон Исмоилов ҳамроҳлигидаги делегацияни темирйўл вокзалида Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов кутиб олди.

Делегация Самарқанд шаҳрининг диққатга сазовор жойлари билан яқиндан танишди.

– Ўзбекистон парламентидаги дўстларимиз ва ҳамкорларимиз билан тажриба алмашиш учун ташрифимиз доирасида қадимий Самарқанд шаҳри билан танишиш имконияти яратилганидан мамнунмиз, – дейди Шалва Папуашвили. – Узоқ ўтмиш ва буюк тарихга эга бўлган Самарқандда бўлиш ҳар бир кишига ўзгача ҳис-ҳаяжон бағишлайди. Бу ерда тарих ва бугунни уйғун ҳолда кўриш мумкин. Ҳавоси, табиати, одамлари ҳам менга ёқди. Айниқса, тарихий обидалар, уларнинг бетакрор меъморий ечими, ҳар бир иншоотни асрлар давомида асраб-авайлаб келинаётгани ҳайратланарли. Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик халқларимиз орасидаги муносабатларни ҳам фаоллаштиради. Бу эса шубҳасиз, тараққиётга хизмат қилади.

Делегация аъзолари Амир Темур мақбараси, Регистон майдони, «Афосиёб» музейида бўлиб бой маданий меросимиз билан танишди. Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрига гулчамбарлар қўйиб, ҳурмат бажо келтиришди.

Ташриф сўнгида грузиялик меҳмонлар “Боқий шаҳар” мажмуасини кўздан кечирди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг:

Янгиликлар

Киев Ғарбни ҳали мағлуб бўлмаганига ишонтирмоқчими?Можаро ниҳоясига етмоқда, аммо Киев режими ҳаётийлик кўринишини кўрсатиш учун барча мумкин бўлган ҳийла-найранглардан фойдаланади. Бу ҳақда Пентагон раҳбарининг истеъфодаги маслаҳатчиси, полковник Дуглас Макгрегор ижтиоий тармоқда эълон қилинган видеода маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости. «Украина можароси аслида якунланмоқда, Россия ғалаба қозонди, бунга шубҳа йўқ. Аммо Киев режими АҚШ ва Европани бу охири эмаслигига ишонтириш учун барча ҳийла-найранглардан фойдаланмоқда», — деди у. Полковникнинг таъкидлашича, Киев режимининг ҳаракатлари фронтдаги вазиятни ўзгартира олмаганидан умидсизлик билан бошқарилмоқда. Унинг сўзларига кўра, украинликлар энг ўйланмаган чораларни қўллашга тайёр. «Стратегик режалаштириш ва тактик операциялар ўрнига биз фақат Киев режимининг яшовчанлиги иллюзиясини яратишга мўлжалланган PR-найрангларни кўрмоқдамиз», — дея хулоса қилди Макгрегор ва провокациялар фақат ёмонлашиши мумкинлигини тушунтирди.