“Толибон” Facebook’ни блоклашини маълум қилди

“Толибон” Facebook’ни блоклашини маълум қилди

“Толибон” алоқа вазири вазифасини бажарувчи Нажибуллоҳ Ҳаққоний Афғонистонда Facebook блокланишини маълум қилди. Бу ҳақда Sputnik Афғонистон хабар берди.

“Толибон” расмийси вазирлик томонидан мазкур ижтимоий тармоқни блокировка қилиш режасини ишлаб чиқиш якунланганини айтди.

Қарорга афғон ёшларининг аксарияти ўқимаганлиги ва ривожланиш ўрнига ижтимоий тармоқларда вақт ўтказиб, мамлакатга зарар етказаётгани сабаб бўлган, — дейди Нажибуллоҳ Ҳаққоний.

Шунингдек, у собиқ ҳукумат даврида ҳам, аслида Афғонистоннинг катта қисми ҳақиқатда “Толибон” томонидан назорат қилингани, телекоммуникация тармоқлари операторлари уларга ўз объектлари хавфсизлиги учун пул тўлаганини таъкидлади.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: