Пойтахтда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади

Пойтахтда юк машиналари ҳаракати тўлиқ чекланади

Рамазон ҳайити муносабати билан пойтахтимизда хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида жорий йилнинг 9 апрель куни соат 17.00 дан 10 апрель соат 17.00 гача Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда юк автомашиналарининг ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.

 

Авария-қутқарув хизматлари машиналари ва махсус транспорт воситалари бундан мустасно,  — Тошкент шаҳар ИИББ

Дўстларингизга ҳам юборинг: