Тошкентда метро вагонида қиз болага тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди
Тошкентда метро вагонида қиз болага тегажоғлик қилган эркак 5 суткага қамалди.
У қизнинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Суд мажлисида сўралган ҳуқуқбузар А.Н. ўзининг юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатдаги айбига иқрорлигини, ҳақиқатдан ҳам 2024 йил 1 апрель куни соат 14:10 атрофида Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган метрополитеннинг “Чилонзор метро” йўналишидаги электропоезд вагони ичида ўзига нотаниш бўлган фуқаро Ж.Ж.нинг белидан паст қисмини қўли билан ушлаганлигини, ҳозирда қилмишидан пушаймонлигини, бундан кейин бу каби ҳаракатларни содир этмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради.