Дубайда дунёдаги биринчи жетпак пойгаси бўлиб ўтди
Дубайда “Dubai Jet Suit Race” деб номланган тадбирда жетпакетли учувчилар пойгада беллашган.
Мусобақа ҳомийси “Gravity” компанияси бўлиб, битта жетпакетнинг нархи ўртача 400 минг долларни ташкил этган. Шунинг учун иштирокчилар сони чекланган ва пойганинг ўзи унчалик қизиқарли бўлмаган. Чунки ҳеч ким ускунага ёки соғлиғига зарар етказишни хоҳламаган.
Ускунанинг оғирлиги 26 килограмм бўлиб, учувчига 15 литр ёнилғи солинган идиш осилган. Бу атиги 9 дақиқалик парвоз учун кифоя қилади, шунинг учун ҳаводаги ажабтовур хатти-ҳаракатлар билан ажойиб шоу кўрсатиш ҳақида гапиришнинг ҳожати йўқ. Мусобақа иштирокчилари бир-бирлари билан беллашишга уринмай, шунчаки, йўналишни белгилаб берувчи 5 метрлик пуфланадиган устунлар бўйлаб парвоз қилишди, дейилган.