Россиянинг Одесса вилоятидаги ракета зарбаси оқибатида яраланганлар сони 14 нафарга етди
Украина Бош прокуратураси чоршанба куни кечқурун Одесса яқинидаги нишонга Россия ракета ҳужуми уюштириши оқибатида 14 киши яралангани ва касалхонага ётқизилгани ҳақида хабар берди. Ҳалок бўлганлар сони ўзгаришсиз қолмоқда: тўрт киши, жумладан, ўн ёшли қиз.
Аввалроқ Одесса вилояти маъмурияти раҳбари Олег Кипер етти нафар ярадор ҳақида ёзган эди.