Кўз ёшингизни тиёлсангиз, охиригача ўқинг!

Кўз ёшингизни тиёлсангиз, охиригача ўқинг!

8 ёшли боланинг онаси вафот этиши билан дадаси фарзандининг ёлғиз ва она меҳрисиз қолишидан қўрқиб, бошқа аёлга уйланишга мажбур бўлди. Орадан бир неча кун ўтгач, ота фарзандини бағрига босиб, эркалаб:

— Тойчоғим, янги онанг билан эски онангнинг орасида қандай фарқ бор? — деб сўраб қолди.

Бола жудаям беғуборлик билан жавоб берди:

— Ҳақиқий онам менга ёлғон гапирардилар, аммо иккинчи онам доим ростини айтадилар ва айтган гапларида турадилар.

Ота ҳайратланиб сўради:

— Қанақасига, болажоним?

Ўғил:

— Ўйнаб ўтирганимда онамга ёқмайдиган иш қилсам, менга айтардилар: “Агарда қулоқ солмасликни бас қилмасанг ва менга зулм қилаверсанг, сенга овқат бермай қўяман”, дердилар. Гапларига парво ҳам қилмасдим. Баъзан кўчада кўп ўйнаб қолиб кетсам, чиқиб мени кўчама-кўча излардилар, мени топмагунларича оёқлари қаерга бошласа, ўша ерга кетаверардилар. Ва ниҳоят мени топганларидан кейин юз-кўзларимдан ўпиб, мени уйга олиб борардилар ва мазали таомлари билан сийлардилар. Энди эса янги онам: “Агар ўйинни бас қилмасанг, сенга овқат йўқ”, дедилар. Мана, икки кундан бери қорним оч. Менга ёлғончи онамни қайтариб беринг, илтимос, дада. Ёлғончи онамни жуда соғиндим…

Дўстларингизга ҳам юборинг: