Россия ва Қозоғистоннинг тобора кўпроқ ҳудудлари сув тошқинларидан азият чекмоқда

Россия ва Қозоғистоннинг тобора кўпроқ ҳудудлари сув тошқинларидан азият чекмоқда

Томск вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида вилоятдаги Том ва Об дарёларида сув сатҳи кўтарилиб, иккита кузатув нуқтасида дарёларнинг сатҳи хавфли даражадан ошган.

Бир қанча аҳоли пунктларида юзлаб томорқа ва турар-жой бинолари сув остида қолгани хабар қилинган.

“Курган вилоятининг Курган шаҳри, шунингдек бир қанча аҳоли пунктларида сув сатҳи кескин кўтарилган. Вилоятдаги 300 дан ортиқ уй ва 570 та томорқа ерлари сув остида қолган”, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг вилоят бош бошқармаси.

Бундан ташқари, Шимолий Қозоғистон вилоятининг Петропавловск шаҳрида ҳам сув сатҳи тез кўтарилмоқда. Сув тошқини натижасида Омскга борадиган йўл тўсиб қўйилган. Сув тошқинлари туфайли мамлакатнинг турли ҳудудларуда 111 мингдан ортиқ одам ҳавфсиз жойларга эвакуация қилинган.

Дўстларингизга ҳам юборинг: