Санжар Жалилов Нишон тумани прокурори этиб тайинланди
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғи билан Жалилов Санжар Улуғбекович Нишон тумани прокурори лавозимига тайинланди.
С.У.Жалилов 1987-йил Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳрида туғилган, маълумоти олий – ҳуқуқшунос.
Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти прокуратурасида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантиришга оид қонунчилик ижроси устидан назорат бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келаётган эди.