Машҳур ўзбек жарроҳи, Тимур Ҳайдаров учун қора кунлар бошланди! (видео)

Машҳур ўзбек жарроҳи, Тимур Ҳайдаров учун қора кунлар бошланди! (видео)

“Юлдузлар жарроҳи” номи билан МДҲ давлатлари орасида энг машҳур бўлган ўзбек пластик жарроҳи, миллионер Тимур Ҳайдаров жиноий жавобгарликка тортилмоқда. Унинг “IQ Plastique” клиникасида ошқозонни кичрайтириш бўйича жарроҳлик амалиётини ўтагандан сўнг машҳур продюсер миллионер 36 ёшли Пётр Гаврилов комага тушган ва кейинчалик вафот этган. Бу жарроҳлик амалиётида Ҳайдаровнинг ўзи иштирок этмаган. Мазкур ҳолатдан сўнг жарроҳга ва унинг клиникасига нисбатдан суриштирув ишлари бошланган. Ҳозирда унинг клиникаси ёпиб қўйилган ва мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш очилган.
Дўстларингизга ҳам юборинг: