Samsung чиплар учун штатлардан миллиардлаб пул олади

Samsung чиплар учун штатлардан миллиардлаб пул олади

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси АҚШ ҳукуматидан 6,4 миллиард долларгача маблағ олади ва бу мамлакатга инвестицияларни 17 миллиарддан 45 миллиард долларгача оширади, деб ёзади Nikkei Америка расмийларига таяниб.

Samsung Техасда иккита 2 нм чип ишлаб чиқарадиган завод, чипларни қадоқлаш заводи ва тадқиқот ва ишланмалар (Р&Д) объектини қуради ва мудофаа, аэрокосмик ва автомобиль саноати учун энергия тежовчи чиплар ишлаб чиқариш учун мавжуд заводини кенгайтиради.

Дўстларингизга ҳам юборинг: