Тутуриқсизликка тутуриқсизлик билан жавоб беринг ёки…

Тутуриқсизликка тутуриқсизлик билан жавоб беринг ёки…

“БЕМАЪНИЛИККА (АБСУРД) БЕМАЪНИЛИК БИЛАН ЖАВОБ БЕРИНГ”
Котиба қиз таҳририятимизнинг Кёльн шаҳридаги раҳбариятидан келган хабарни ўқиб эшиттирди. Топшириқлар орасида ғалати бир кўрсатма ҳам бор эди: “Муаллифлик материаллар сони 12 фоизга қисқартирилсин”.
Бу нима экан, деб ўйлай бошладим. Шу пайтга қадар радиода муаллифлик материалларини эфирга беришда изми-ихитиёр ўзимизда эди. Қанча хоҳласак шунча берардик. Муаллифлик материалларининг сони кўпгина омилларга боғлиқ эди. Мавжуд ва тугал бўлмаган соннинг ўн икки фоизи қанча бўлиши ёлғиз худога аён эди.
Бу воқеа ортда қолган армияда хизмат қилган йилларимни эслатди. Мен маҳбусларни қўриқлайдиган ҳарбий қисмда хизмат қилгандим. Иш юритувчи бир маҳбусга берган топшириғини эсладим:
-Қўлингга лопаткани олда, ковла!
-Қаерни ковлай?
-Сенга рус тилида айтаяпман – лопаткани олгинда, ковла!
-Тушинмадим, ахир қаерни ковлай?
-Тушинмаяпсан? Жазо камерасини хоҳлаб қолдингими? Такрор айтаман: лопаткани олда, ковла!..
Ҳайратланарлиси маҳбус лопткани олиб, ковлашга кетди…
Мен ҳам худди шундай йўл тутдим. Котиба қизга жавобни айтиб туриб ёздирдим: “ Муаллифлик материаллари 11, 8 фоизга қисқартилиди”. Кейин бу гапга қўшимча қилдим: “Бу ишимиз материалларнинг сифатига ижобий таъсир кўрсатди”.
Бемаънилик билан курашда худди шу тахлит иш тутиш керак. Жавоб ҳам топшириқдек – бемаъни бўлиши зарур.
Аслида эса, бундай ҳолатда идеал жавоб ўзини жинниликка солишдир.
Сергей Довлатов, «Филиал».
Жалолиддин Сафоев таржимаси
Дўстларингизга ҳам юборинг: