Атайлабдан Ботир Қодировнинг шу қўшиғини қўйди. Нега, биласизми?.. (видео)
Ичимдаги сабабларни айтмайман. Сабаби, улар жудаям оғир (бировлар кундан кунга отасига ўхшаб бораяпти. Ўзиям, овозиям, дейди. Отасига ўхшамай кимга ўхшасин? Инсоф қилинглар!). Яна битта сабаби, унинг шу қўшиғини яхши кўраман. Сабаби, боплаган. Иккинчи томондан, менинг ҳам отам бор эди… Отам кетди, қийналдим. Онам бор эди. Онам кетди, эзилдим… Уларнинг ўринлари ҳар доим билиниб туради. Борликларида сезмаган эканман. Энди сезаяпман. Сезганда ҳам унақа-бунақа эмас. Дод, деб юборадиган даражада. Аммо асло Худога шак келтирмайман. Ҳаммаси унинг иродаси билан бўлади. Келганларнинг бари кетади. Навбат кутиб ўтирмайди. Тайин қилинган куни, айтилган куни кетади… Отанинг, онанинг ўрни бошқа!..