Павел Дуровнинг ҳисобида қанча пул бор?

Павел Дуровнинг ҳисобида қанча пул бор?

Telegram асосчиси Павел Дуров банк ҳисоб рақамида қанча пул борлигини айтди.

16 апрелда Дуров америкалик журналист Такер Карлсонга интервью берди. 58 дақиқа давом этган суҳбат давомида Дуров молиявий аҳволи ҳақида маълумот берди.

Павел Дуровнинг сўзларига кўра, унинг банк ҳисобварағида ёки биткоин “ҳамёнида” бир неча юз миллион доллар 10 йил давомида сақланган.

“Менинг кўчмас мулким, самолётларим, яхталарим йўқ”, – деди Дуров.

Унинг сўзларига кўра, бундай турмуш тарзи унга мос келмайди.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: