ЙПХ инспектори: «Бухородан яхши одам чиқмаган ўзи…» (видео)
Ё бу ходим саводсиз, ё Бухородан чиққан олиму уламоларнинг сон-саноғи йўқлигини билмайди… Ҳозир бутун дунё Бухоронинг қанчалик буюклигини жуда яхши билади. Бухоро азиз-авлиёлар макони! Бухоро дин марказларидан бири… Эсизгина, хато қилиб қўйибди-да. У ҳатто нима деб қўйганлигини тушуниб ҳам етгани йўқ… Чора кўрилса керак. Бироқ шу чора ўнта Бухоро ва унинг тарихи ҳақида бўлсин. Шунча китобни тўла-тўкис ўқиб чиқиб, тарихчи олимга имтиҳон топшириш бўлсин!.. Ана унда натижа бўлакча бўлади. Шунчаки ишдан бўшатиш ёки молиявий чора кўриш ҳеч нарса бермайди…