Во-о-й!!! Эй-й, меҳмонхона бўлмай, ҳар бало бўл!.. (видео)
Буларда фаҳм-фаросат деган нарсанинг ўзи борми?! Нима аҳвол бу?! Шунча соққасини тўлаб қўйсанг-у, қабристондан, гўрлар ёнидан жой қилиб беришса! Нима демоқчи бўлаяпти булар? «Ғиринг десанг, ўлдириб шу ерга кўмиб ташлаймиз…» Йў-ў-ў-қ, бунисига келишмагандик. Секингина иссиғимни борида, ҳали чўнтакларим тўла тозаланмай туриб, ажалимдан беш кун бурун ўлмай туриб, сураман. Ва қайтиб бу Вьетнам деган давлатга қадам босмайман!..