Оқ отдаги шаҳзодасини кутаётган соҳибжамол турк актрисалари (фото)
Турк фильм ва сериалларида ўзининг образи ва табиий гўзаллиги билан машҳурликка эришган актрисалар борки, уларнинг ҳалигача турмуш қурмагани томошабинларни ҳайратга солади. Актрисаларнинг мухлислари эса юлдузлар шахсий ҳаётини қизиқиш билан кузатади. Бироқ ҳозирча уларнинг тўйидан дарак йўқ.
Ҳанде Эрчел
“Гунеш қизлари”, “Севги сўзларни тушунмайди” сериаллари орқали танилган мафтункор Ҳанде илк бор экранларда кўринишни бошлагандаёқ мухлислар эътиборига тушган. “Эшигимни қоқ” сериалида биргаликда роль ижро этган Керем Бюрсин билан ҳаётда ҳам турмуш қуришини фанатлар жуда истаган. Юлдузлар ҳатто бир қанча вақт учрашиб ҳам юрган, бироқ уларнинг муносабатлари шунчаки пиар ва сериал рейтингини кўтариш учун бўлганлиги аниқлангач, мухлислар бундан ранжиган.
Ҳанде Эрчел бир кун келиб албатта турмуш қуришига умид бор албатта, чунки актриса журналистларга берган интервьюлардан бирида оналик ҳақида ҳам ўйлашни бошлаганини айтган эди.
Жемре Байсел
“Тақдири ўйини” сериали суратга олиш жараёни бошида қаҳрамонлар сингари ижрочилар ҳам бир-бирини ёқтириб қолган. Айтач ва Жемре турк киносининг энг гўзал жуфтликларидан бири саналган эди. Аммо вақт ўтиб, улар муносабатлари тугаганини эълон қилди ва икки йил давомида Жемре Байсел ҳеч ким билан бошқа муносабат қурмади.
Алина Боз
Алина Боз — табиий гўзаллигини йўқотмайдиган турк актрисаларидан биридир. Алина биринчи марта 15 ёшида “Жасур ҳамшира” лойиҳасида суратга тушган. Шундан кейин у реклама роликларида чиқишда давом этди. Актриса “Майда нарсалар” сериалидаги ролидан кейин машҳурликка эришди. 26 ёшли Алина ҳозирча турмуш қуриш учун ёшлик қилишини айтган.
Серенай Сарикая
Турк актрисаси ва модели Серенай “Фи Чи Пи”, “Оила” сериалларидаги роллари билан халқ эътиборига тушган. Актриса ҳозирча оила қуриш режаси йўқлигини таъкидлайди. Серенай бугунги кунда бор куч ва вақтини карьерасига бағишламоқда. Интервьюлардан бирида у турмушдан кўра карьерани афзал билишини айтиб ўтган эди.
daryo.uz