Эрдўғон ҲАМАСни Туркияни озод қилувчиларга қиёслади
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон парламентдаги чиқиши чоғида ҲАМАС гуруҳи фаолиятини юқори баҳолади.
“ҲАМАС миллий озодлик уруши даврида Туркиянинг Kuva-yi Milliуe’си айнан шундай эди. Албатта, биз бундай сўзлар учун босимга учрашимизни тушунамиз”, — деди Туркия президенти бугун.
Kuva-yi Milliуe (Миллий кучлар) – Биринчи жаҳон уруши ва Усмонли империясининг катта қисми Антанта томонидан босиб олинганидан кейин Анадолуда пайдо бўлган қуролли тартибсиз милиция.