Ноқонуний 28 минг донадан зиёд сим карталар ушланди

Ноқонуний 28 минг донадан зиёд сим карталар ушланди

28 минг донадан зиёд сим карталарни “Яллама” чегара божхона постидан ноқонуний равишда олиб ўтилишига чек қўйилди.

Юртимизга ўтиш учун “Яллама” чегара божхона постига фуқаро бошқарувида кириб келган автотранспорт воситаси Инспекцион кўрик мажмуаси ёрдамида божхона кўригидан ўтказилганда, юк-кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган 28 870 дона уяли алоқа воситаси учун мўлжалланган сим карталар борлиги аниқланди.

Ҳозирда, қиймати 115 миллион сўм бўлган «товар» юзасидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: