Қозоғистонликлар Таиландга визасиз киришлари мумкин

Қозоғистонликлар Таиландга визасиз киришлари мумкин

Энди Қозоғистон фуқаролари Таиландга 30 кун давомида визасиз киришлари мумкин. Бу ҳақда Bangkok Post сайти ёзган.

Қозоғистонликларнинг Таиландда 30 кунга визасиз юришини Таиланд ҳукумати маъқуллади. Ушбу режим бир йил давомида ҳаракатда бўлади.

Таиланд туризм бошқармаси (ТАТ) маълумотларига кўра, ўтган йили экзотик мамлакатда 172 минг қозоғистонлик турист саёҳатда бўлган. Таиланд ҳукумати бу йил Қозоғистондан 220 минг сайёҳ келишини тахмин қилмоқда.

 

Дўстларингизга ҳам юборинг: